ГРАСС

ГРАСС (Grass) Гюнтер [1927.16.10, Польша, Данциг (Гданськ)] — немис ёзувчиси. 1956 й. да «Учар товуқларнинг афзаллиги» шеърий тўплами нашр этилган. «Тунука ноғора» (1959) романи машҳур. Унда немис халқининг яқин ва олис тарихи, инсоният олдидаги айби ва уни англаш ҳақида сўз боради. Грасс бу романини «Мушук-сичқон» (1961) қиссаси, «Ит йиллари» (1963) романи билан қўшиб, 1974 й. да «Данциг трилогияси» умумий номи остида нашр эттирган. «Наркоз б-н этни ўлдириш» (1969) романи авлодлар муносабати ҳақида. «Қалқонбалиқ» (1977) романида аёллар эмансипацияси борасидаги ўз қарашларини баён қилган. «Мода каламуш» (1986) романида кучайиб бораётган ядро уруши хавфига муносабат билдирган. «Бепоён дала» (1995) романида Германиянинг қўшилиши мавзуси қаламга олинган. Нобель мукофоти лауреати (1999).