ГРАНАТЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИИ ЛУҒАТИ

ГРАНАТЛАР ЭНЦИКЛОПЕДИИ ЛУҒАТИ — Россия универсал энциклопедияси. Ака-ука А. ва И. Гранатлар томонидан Москвада нашр этилган (1890). 1904 й. гача 6 марта тўлиқ нашр қилинган. 7-қайта ишланган нашри 1910—48 й. ларда 58 жилдда чиққан (56-жилди чиқмай қолган). 1917 й. гача «Ака-ука А. ва И. Гранатлар ва К»» ширкати, сўнг Гранатлар Рус библиография ин-ти, 54 – ва 58-жилдларини «Советская энциклопедия» Давлат ин-ти нашр этган.

Кўзга кўринган олимлар (А. В. Луначарский, К. А. Тимирязев, Л. С. Берг, В. И. Палладии, П. Л. Капица ва б.) луғатни таҳрир қилишда ва унга мақолалар ёзишда қатнашишган.