ГРАДУС ЎЛЧАШЛАР

ГРАДУС ЎЛЧАШЛАР — Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш учун ер сиртида жуда аниқ бажариладиган геодезик ва астрономик ишлар. Меридианлар ва параллеллар ёйларининг узунлиги геодезик усулларда, ёйларнинг охирги пунктлари географик координаталари астрономик кузатувлар асосида топилади. Ернинг шар шаклидалиги ҳақидаги таълимот пайдо бўлгандан сўнг (мил. ав. 5-а) унинг радиусини аниқлаш зарурати туғилди ва Градус ўлчашларнинг дастлабки геометрик асослари ишлаб чиқилди. Ўша пайтларда Градус ўлчашлар бир меридианда ётган икки нуқта А ва В орасидаги меридиан ёйининг чизиқли узунлиги S ни ва шу нуқталарда бирор осмон ёритқичи Ь нинг зенит узоклиги z ни ўлчашдан иборат бўлган. Меридиан ёйининг чизик,ли узунлиги S билан Ер марказидаги унга мос бурчак (меридиан ёйи охирги нуқталари кенглиги фарқига тенг бурчак.

Қад. Миср ва Юнонистон олимлари Ернинг катталигини аниқлаш устида иш олиб борганлар. Александриялик олим Эратосфен (мил. ав. 276—195 йиллар) Александрия ва Сиена (ҳоз. Асвон) ш. лари бир меридианда ётади деб ҳисоблаб, ёзги Қуёш туриши куни Қуёшнинг меридиандан баландлигини ўлчаб, бу шаҳарларнинг кенгликлари фарқи 7° 12’ эканлигини аниқлаган. Александрия билан Сиена ш. лари орасидаги масофа тахминан 5 минг Миср стадиясига тенглигини билган Эратосфен Ер шарининг радиуси 39790 стадияга (6311 км га) тенг эканлигини ҳисоблаб чиқарган.

Ўрта асрда Шарқ олимлари ҳам Ернинг катталигини аниқлаш устида иш олиб борганлар. 827 й. араб халифаси Маъмун топшириғи билан Синжар (Месопотамия) текислигида Ер шарининг катталигини аниқлаш учун Градус ўлчашлар олиб борилган. Бағдод шаҳри расадхонасида ишлаган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий бу ишларда бевосита иштирок этган. Бунда бир нуқтадан бошлаб шим. ва жан. га томон меридиан ёйининг узунлиги махсус ўлчов арқони б-н, градус қиймати эса юлдузларни астрономик кузатиш йўли б-н аниқланган. Бу Г. ў. натижасида Ер меридиани ёйининг бир градуси 56,23 араб милига (ёки 111,8 км га) тенглиги аниқланган. Бу Г. ў. ўз даври учун анча аниқ бажарилган. Икки нуқта орасидаги узок, масофани ўлчамай туриб Ер катталигини аниқлаш усулларидан бирини Абу Райҳон Беруний таклиф этган ва амалда қўллаган. Беруний текис жой устида қад кўтарган тоғ тепасида туриб, махсус асбоб билан уфқнинг пасайиш бурчагини ўлчайди ва тоғ баландлигини аниқлайди. Сўнгра Ер радиусини ҳисоблаб чиқаради. Беруний 1 градус меридиан ёйининг уз. 56,6 араб милига (112,6 км га) тенглигини аниқлаган. Бу қиймат 17-а. охирига қадар энг аниқ, Градус ўлчашлар ҳисобланган.

Голландиялик олим В. Снеллиус (1580—1626) триангуляция методини кашф қилгандан сўнг (1615—17) Градус ўлчашлар кенг ривожланди, чунки меридиан ва параллелларнинг исталган қисми узунлигини аниқлашга имкон туғилди. Олимлар Градус ўлчашларда триангуляция методини қўлладилар. И. Ньютон бутун олам тортишиш қонунига асосланиб, Ер шар шаклида эмас, эллипсоид шаклида, деган ғояни илгари сурди (1680). Француз олими Ж. Деламбр 1800 й. да Ер эллипсоиди элементларини ҳисоблаб чиқди. Деламбр таклифига кўра, Ер меридиани айланаси чорагининг 4-Ю7 дан бир улуши 1 м деб қабул қилинди.

19-а. бошларида турли мамлакатларда бажарилган астрономик-геодезик ишлар Ернинг шакли эллипсоиддан бир оз фарқ қилишини кўрсатди. Mac, француз олими П. С. Лаплас (1749 — 1827) Франция ва б. давлатларда ўтказилган Градус ўлчашлар натижаларини таҳлил қилиб, меридиан ёйининг қиймати экватордан қутбга томон бир хилда камаймаслигини аниқлади ва Ер ноаниқ ва мураккаб шаклда, деган хулосага келди.

1873 й. да немис физиги И. В. Листинг (1808—82) Ернинг бундай шаклини геоид деб аташни таклиф этди. Геоид шакли Ернинг тортиш кучига боғлиқ бўлганлигидан Градус ўлчашлардан ташқари гравиметрик ишлар олиб боришга тўғри келди.

Рус геодезисти К. И. Теннер (1783 — 1860), астрономи В. Я. Струве (1793 — 1864) Градус ўлчашлар олиб боришган. Натижада Дунай дарёсининг қуйилиш жойидан Скандинавия ярим оролининг шим. қирғоғигача бўлган 25°20’ меридиан ёйининг узунлиги ҳисоблаб чиқилди. Бу ёйга «Струве ёйи» деб ном берилди. Ундан Ернинг катталигини аниқлашда фойдаланилган. Рус олимлари К. И. Теннер (1844), Ф. Ф. Шуберт (1861), А. М. Жданов (1893) ва б. Ер эллипсоиди элементларини ҳисоблаб чиқишган. 1899—1902 й. ларда Петербург ФА ташаббуси билан Швеция ФА иштирокида Ер шарининг энг шим. Шпицберген оролида Градус ўлчашлар олиб борилди. Рус геодезисти Ф. Н. Красовский собиқ Иттифокда геодезик шохобчалар барпо этиш ва топографик план олиш дастурини ишлаб чикди (1928). 1933 й. дан бошлаб, собиқ Иттифоқ ҳудудининг гравиметрик планини тузиш ишлари авж олди. Геодезия, аэрофотосъёмка ва картография марказий илмий текшириш ин-тида Ернинг шакли ва катталигини аниқлаш юзасидан муҳим ишлар қилинди. Ер эллипсоидининг катталиги ҳисоблаб чиқилди. Ана шу ер эллипсоди Красовский эллипсоиди деб аталади.

Градус ўлчашларга доир и. т. ишлари Ўзбекистан ФА Астрономия ин-тида хам олиб борилади. Ер шаклининг характеристикаларини, шунингдек, унинг гравитацион майдонини аниқлаш учун эса оғирлик кучини ўлчаш усулларидан (қ. Гравиметрия) ва Ернинг сунъий йўлдошларидан фойдаланилмоқда, Ернинг ўлчамлари, шакли ва гравитацион майдони ҳақида олинган маълумотлар астрономия, геодезия, харитаграфия ва б. фан соҳаларини ривожлантиришда, Ернинг сунъий йўлдошларини, космик кемаларни учиришда жуда қўл келади.

Салоҳиддин Нуриддиное.