ГРАДЕЦКРАЛОВЕ — Чехиядаги шаҳар, Лаба дарёси бўйида. Шарқий Чехия вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 98 минг кишидан зиёд (2000). Йирик т. й. тугуни ва машинасозлик (кимё, газ, шакарқанд, виночилик саноати учун ускуналар, дизеллар, моторлар, крзонлар, қ. х. машиналари) маркази. Тўқимачилик, тикувчилик, кўн пойабзал, ойнасозлик, мебелсозлик, озиқ-овқат (шакарқанд, вино) саноати ривожланган, мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади. Г.-К. да тиббиёт ва пед. ин-тлари бор. Меъморий ёдгорликлардан готика собори (1306), черков (1666) сақланган.