ГРАВИТАЦИОН АНОМАЛИЯ, оғирлик аномалияси — Ер куррасининг аниқ нуқтасида кузатиладиган оғирлик кучи билан унинг назарий миқдори (оғирлик кучининг нормал тақсимоти формуласидан ҳисобланган катталик) ўртасида фарқ бўлиши. Оғирлик кучи географик кенгликка ва Ернинг шаклига боғлиқ бўлиб, кузатиладиган катталик ягона юза сатҳи — денгиз сатҳи (геоид)га нисбатан ифодаланади. Ер сатҳидан h баландликда оғирлик кучининг камайиши — 2gh/R»—0,0003086 Гал га тенг, бу ерда К — Ер радиуси, g — оғирлик кучи тезланишининг ўртача қиймати (1 Гал = 1 см/с2).
Гравитацион аномалия ҳаводаги аномалия бўлиб, Фая аномалияси деб аталади. Ернинг денгиз сатҳига нисбатан И қўшимча қатламининг тортишиш кучи (таъсири)ни ҳисобга олганда оғирлик кучи ўзгариши — 2gh/R + 2nfah~( — 0,0003086+0,0000418о)/! Гал га тенг, бу ерда о — қатлам зичлиги, / — тортишиш доимийси. Бу ифода ёрдамида аниқланган Гравитацион аномалия Буге аномалияси деб аталади. Гравитацион аномалияни аниқлаш натижалари изоаномал, яъни Гравитацион аномалия бир хил қийматли эгри чизиқлар орқали ифодаланган карталар ёрдамида тасвирланади.