ГОТ ТИЛИ — қад. герман қабилаларидан готлар тили, герман тиллари шарқий гуруҳига мансуб. У Скандинавиядан топилган мил. ав. 1-а. га оид ёзув ёдгорликлардан маълум. Икки асосий шеваси — остгот ва вестгот бўлган. Гот тилида умумгерман тилларига хос хусусиятлар — шовқинли ундошлар, унлилар уйғунлашуви, аналитик феъл шакллари бўлган. Булар ҳоз. Қрим ҳудудида амалда бўлган қад. гот тилининг (остгот шевасидаги) О. Г. де Бусбек томонидан 16-а. да ёзиб қолдирилган намуналарида учрайди.