ГОРИ — Грузиядаги энг қад. шаҳарлардан, Катта Лиахви ва Кура дарёларининг қўшилиш жойида, 588 м баландликда. Тбилисидан 76 км. Т. й. тугуни. Аҳолиси 60 минг кишидан зиёд (2002). Ип газлама к-ти, приборсозлик, шпалларга чиришдан сақлайдиган модда сингдирадиган з-длар, мева ва сабзавот консервалаш, вино з-длари, гўшт к-ти, иқтисодиёт ин-ти, тарих-этнография музейи, И. В. Сталиннинг уй-музейи бор. Солномаларда 7-а. бошларидан тилга олинган. Горисцихе ўрта аср қалъаси харобалари сақланган. Гори атрофида Горижвари бальнеология курорти бор.
1260 й. дек. да Горида грузинлар билан мўғуллар ўртасида катта жанг бўлган.