ГОПАК (украинча гопати — сакрамоқ, гоп — рақс пайтида айтиладиган ҳайқириқ сўзидан) — украин халқ рақси. Асосан эркаклар томонидан ижро этилади. Суръати тез, ўлчови 2/4. Сакраш, тез айланиш, кетма-кет ўтириб туриш каби ҳаракатлардан иборат. Баъзан улуғвор ва қаҳрамонона характерга эга бўлади. Гопак қўшиқлари ва чолғу куйлари халқ орасида мустақил мусиқа асари сифатида ҳам оммалашган. Рус ва украин композиторлари (М. Мусоргский, П. Чайковский, Н. Римскийкорсаков, С. Гулак-Артёмовский ва б.) Г. жанридан кенг фойдаланишган.