ГОМОЛОГИК ҚАТОРЛАР

ГОМОЛОГИК ҚАТОРЛАР — кимёвий хоссалари ва тузилиши жиҳатидан бир-бирига яқин бўлиб, молекуласининг углеводородли радикалларида битта ёки бир нечта метилен гурухи (СН2) борлиги б-н бир-биридан фарқ қиладиган турдош органик бирикмалар. Мас, метан СН4, этан С2Н6, пропан C3Hg, пентан С5Н12 каби тўйинган углеводородлар (умумий формуласи СпН2п+2), этилен С2Н4, пропилен С3Н6 каби тўйинмаган углеводородлар (умумий формуласи СпН2л), метил спирт СН3ОН, этил спирт С2Н5ОН каби бир атомли тўйинган спиртлар (умумий формуласи СпН2п+|ОН) нинг гомологик қаторлари маълум. Гомологик қаторларнинг айрим қисмлари физик хоссалари жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Мас, тўйинган ёғ кислотаси ва спиртлар қаторида занжирнинг битта СН2 гуруҳга узайиши гомологлар қаторининг сирт фаоллигини 3 — 3,5 марта оширади ёки Гомологик қаторларнинг ўртасида жойлашган ва радикали тармоқланмаган занжирдан тузилган бирикмаларнинг қайнаш т-раси қўшни гомологлардан 20—30° фарқ қилади. Гомологик қаторларнинг юқори молекулали вакилларида бундай фарқ, секин-аста камайиб боради. Баъзи углеводород молекулалари радикалига гомологик фарқ, киритилиши билан турлича структура ўзгаришлари содир бўлади. Бунда гомологик фарқ, яъни СН2 гурухи молекуланинг қайси жойига киритилгани ҳам катта аҳамиятга эга.