ГОЛЬЖИ (Golgi) Камилло (1844.7.7, Кортено — 1926.21.1, Павия) — италиялик гистолог. Павия ун-ти проф. (1875 й. дан). Нерв тўқимасининг микроскопик препаратларини хром-кумуш усулида тайёрлаш методини ишлаб чиққан (1873). 1898 й. да нерв системаси ҳужайраларини ўрганиш асосида махсус тўрсимон органоид мавжудлигини исботлаб берган. Кейинчалик ҳужайранинг бу органоиди Гольжи комплекси деб атала бошланди. Нобель мукофоти лауреати (Рамони-Кахаль билан ҳамкорликда, 1906).