ГОЛЛЬ (Gaulle) Шарль де (1890.22.11, Лилль — 1970.9.11, Коломбеле Дёз-Эглиз) — Франция президенти (1959 — 69). 1940 й. Лондонда антигитлерчилар коалициясига қўшилган. «Озод Франция» (1942 й. дан «Курашаётган Франция») ватанпарварлик ҳаракатига, 1941 й. эса «Франция миллий қўмитаси»га асос солган. 1943 й. Жазоирда тузилган «Францияни озод қилиш миллий қўмитаси»га раҳбар бўлган. 1944 й. июнда Голль бу қўмитани Франция Республикасининг Муваққат ҳукуматига айлантирган. Франция Муваққат ҳукумати бошлиғи (1944—46 й. янв.). Урушдан сўнг «Француз халқини бирлаштириш» партияси ташкилотчиси ва раҳбари. 1958 й. Франция бош вазири. Голльнинг ташаббуси билан президент ҳуқуқини кенгайтирувчи янги конституция тайёрланган (1958). Унинг президентлиги даврида Франция ўзининг ядровий куролини барпо этиш режаларини амалга оширган, НАТО ҳарбий ташкилотидан чиққан.