ГОЛКОНДА — Декан (Ҳиндистон) даги ўрта аср давлати (16 — 17-а. лар). Баҳманийлар давлатининг парчаланиши натижасида вужудга келган (1512). Асосчиси баҳманийларнинг Варангалдаги собиқ ноиби Қули Қутбшоқ бўлган, Давлат пойтахти — Г. қалъаси, 1589 й. дан Бхагнагар ш. (кейинчалик номи Ҳайдаробод деб ўзгартирилган). Тўқимачилик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари тараққий этган, олмос қазиб чиқариш ривожланган. 1687 й. Бобурийлар давлати таркибига қўшиб олинган.