ГЛЭШОУ (Glashaw) Шелдон (1932) — америкалик назариётчи-физик. Илмий ишлари элементар зарралар физикасига оид. Электромагнит ва кучеиз ўзаро таъсирнинг умумий назариясини яратгани учун Нобель мукофоти лауреати (1979; С. Вайнберг ва А. Салом билан биргаликда).