ГЛУТАМИН КИСЛОТА

ГЛУТАМИН КИСЛОТА, глютамин (а-аминоглутар ) кислота, COOH-CH2CH2-CH(NH)2-COOH — кристаллар. Мол. м. 147,13, суюкданиш т-раси 202°. Сувда яхши эрийди. Оқсил ва қатор муҳим қуйи молекуляр бирикмалар (мас, глутатион) таркибига киради. Табиий шакли — D. (+) изомер Глутамин кислота жониворлар учун алмаштириладиган аминокислота ҳисобланади. Казеин, желатина, клейковина тарки-бида кўп миқдорда бўлади. Қон плазмаси ўзининг у-моноамиди — глутамин билан бирга барча эркин аминокислоталарнинг 1/3 қисмини ташкил қилади. r. K. +NH3+ATЈ± глутамин+АДФ+Н3РО4 анорганик реакцияси лиазалар гуруҳига мансуб глутаминсинтетаза ферменти (қ. Ферментлар) ёрдамида амалга ошади, бунда жониворлар ва ўсимликлар тўқималарида ортиқча аммиакнинг боғланиши содир бўлади. Шу тариқа глутамин аммиакни деоксикация жойига (аксари ҳолларда буйрак ва жигарда) йўналтиради, у аминогуруҳлар учун захира бўлиб ҳам хизмат қилади ва оқсиллар таркибига киради. Моддалар алмашинувида айниқса глутамин — Г. к. системаси мухим роль ўйнайди. Глутамин кислота моддалар алмашинувининг бошқа муҳим жараёнлари қайта аминланишида (аспаргин кислота билан бирга асосий иштирокчилардан биридир) ҳам қатнашади. Дезаминланишда а-кетоглутар кислота ҳосил қилади, у эса ўз навбатида трикарбон кислоталар циклига, декарбоксиллашда муҳим нейтроп агент — а-аминомой кислота ҳосил бўлишига олиб келади; кўп сонли синтезларда, шу жумладан глутатион, глюкоза, орнитин синтезида иштирок этади. Глутамин кислотанинг натрийли тузидан озиқ-овқат саноатида маҳсулотларнинг таъми ва кийматини оширишда, тиббиётда таблеткалар, пасталар, шунингдек, баъзи асаб касалликларини даволашда қўлланиладиган суюқ дорилар (томирга юборилади) тайёрлашда фойдаланилади.