ГЛИЦИНИЯ

ГЛИЦИНИЯ (Wisteria sinensis ёки Glycine sinensis) — бурчоқдошлар оиласига мансуб, илашиб ўсувчи бута ёки дарахт. Бўйи 20 м ча, пўстлоғи қорамтиркулранг, шохлари ингичка, яшил, осилиб ўсади. Барги тоқ патсимон. Тўпгули рўваксимон, осилган, уз. баъзи турларида 75—100 см га боради. Дуккаги ясси, тукли, 10—15 см, уруғи буйраксимон, жигарранг, апрелдан бошлаб, ёз бўйи гуллайди. Ватани — Хитой, Қрим ва Кавказда хушманзара ўсимлик сифатида экилади. Андижон, Фарғона ва Самарқандда онда-сонда кекса Глициниялар учрайди. Лекин қишдауларнинг бир йиллик новдаларини совуқ уради. Глициния пархиш, қаламча қилиш йўли билан ҳамда бачкиларидан кўпайтирилади.