ГЛИВИЦЕ — Польшанинг жан.ғарбидаги шаҳар, Катовице воеводалигида. Аҳолиси 215 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Т. й. тугуни, Гливице канали бўйидаги муҳим дарё порти. Юқори Силезия тошкўмир ҳавзасининг энг муҳим марказларидан бири. Оғир машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё, пўлат эритиш корхоналари, кўмир шахталари, политехника ин-ти, илмий тадқиқот ин-тлари бор. Г. шахар сифатида 13-а. охиридан маълум.