ГЛАУКОФАН (юн. глаукос— ҳаворанг яшил ва файнестай—ўхшамоқ) — минерал, ишқорли амфибол. Кимёвий формуласи Na2Mg3Al2[Si8O22]2[OH]2. Моноклин сингонияли. Чўзиқ зарралар, устунсимон, шуъласимон, толасимон агрегатлар. Кулранг-кўк, ёрқин-кўк ёки зангори-қора рангли. Шишасимон ялтироқ. Қаттикдиги 6,0—6,5. Зичлиги 3100 — 3300 кг/м3. Асосан метаморфик сланецларда учрайди. Асосий хусусияти: паст т-ра ва юқори босимда ҳосил бўлади. АҚШ (Калифорния), Франция (Бретань), Италия (Аоста водийси), Япония (Канто), РФ (Жан. Урал), Украина (Кривой Рог), Қозоғистон шарқида топилган. Ўзбекистонда Шим. Фарғона, Нурота ва Ҳисор тоғларидаги молассларда нотўғри доначалар шаклида учрайди.