ГИФУ — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг ўрта қисмида, Нагара дарёси соҳилида. Гифу префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 410,3 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Т. й. тугуни. Гифу ипакчилик рнининг маркази. Машинасозлик, озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати ривожланган. Шойи тўқиладиган йирик ф-калар, ип газлама корхоналари, авиасозлик з-длари бор. Кустарь усулда япон қоғози и. ч. ва қоғоз буюмлар (фонус, ширма, зонт) тайёрлаш б-н машҳур. Бу буюмларнинг бир қисми четга чиқарилади. Иқтисод ин-ти (1896), ун-т бор. Шаҳар 1891 йилда содир бўлган кучли зилзиладан кейин қайта қурилган. Туризм ривожланган.