ГИФОМИЦЕТАЛАР (Hyphomycetales, Moniliales) — тубан замбуруғлар (Deuteromycetes) тартиби. 650 туркуми, 10 мингдан ортиқ тури бор. Г. нинг мицелийси кўп ҳужайрали. Жинссиз йўл билан (конидиялар орқали) кўпаяди. Гифомицеталар орасида тупроқда яшайдиган сапрофитлар, шунингдек, ўсимликларда касаллик туғдирадиган паразитлар ҳам бор.