ГИФА (юн. hyphe — тўқима) — замбуруғларнинг вегетатив танаси — мицелийсини ташкил этувчи, ҳар томонга тарқалган микроскопик ипчалар. Гифалар ҳужайра тўсиқларисиз, яъни бир ҳужайрали (тубан замбуруғлар) ёки кўп ҳужайрали (юксак замбуруғлар) кўринишида бўлади.