ГИСТОФИЗИОЛОГИЯ

ГИСТОФИЗИОЛОГИЯ (гисто… ва физиология) — тўқималарда рўй берадиган физиологик жараёнларни ўрганадиган фан. Г. нинг вазифаси тўқималарда кечадиган физиологик жараёнларни, тўқималарнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳалок бўлишидаги аҳамиятини тадқиқ этишдан иборат (қ. Гистология).