ГИПС-БЕТОН БУЮМЛАР

ГИПС-БЕТОН БУЮМЛАР — қурилиш гипси ва гипс-бетон асосида тайёрланадиган қурилиш буюмлари. Улардан тўсиқ плита ва панеллар, пол остига ётқизиладиган плиталар, санитария-техникаси катаклари, шамоллатиш (вентиляция) блоклари, қоплама листлар (гипсли қуруқ сувоқ) ишлаб чиқарилади. Гипс-бетондан тайёрланадиган тўсиқ панеллари ҳаво намлиги 60% дан ошмайдиган хоналарда ишлатилади. Турар жой бинолари учун ишлатиладигани туташ қилиб ёки эшик ўрни ва фрамугалар қолдириб, 6 м узунлик, 3 м баландлик, 80—100 мм қалинликда ишлаб чиқарилади. Панелларга ишлатиладиган гипс-бетоннинг мустаҳкамлик чегараси камида 3,5 Мн/м2 (35 кг куч/см2) бўлиши лозим. Тўсиқ плиталари гипс-бетон ёки гипсдан 80—100 мм қалинликда туташ ва ичи бўш қилиб ишлаб чикарилади. Пол остига ётқизиладиган плиталар 50—60 мм қалинликда «хона ўлчамида» ёки хонанинг бир бўлагига тенг ўлчамда ишлаб чикарилади. Бундай плиталар гипс-бетондан тайёрланиб, ёғоч рейкалар билан арматураланади. Санитария-техникаси катаклари вертикал крлипларда қолипланадиган ёки алоҳида панеллардан йиғиладиган ҳажмий элементлар тарзида ишлаб чикарилади. Шамоллатиш блоклари «қават»га тенг баландликда, 180 мм калинликда, 140 мм диаметрда очиқ вертикал тешикли қилиб ишлаб чиқарилади. Қоплама листлар ҳаво намлиги 70% дан ошмайдиган хоналарнинг ички деворларига крплаш учун ишлатилади. Бундай листлар орасига гипс тўлдирилган картондан иборат. Қолиплаш конвейерларида 2500—3300 мм узунликда ишлаб чикарилади. Булардан ташқари девор тошлари, қаватлараро ёпмалар, чордоқ ёпмалари деталлари, карнизлар, товушни ютувчи материал ва ёнғиндан муҳофазаловчи буюмлар ясалади. Г.-б. б. ишлатилганда ёғоч материаллар тежалади. Намдан асраш учун Г.-б. б. нинг сирти сув ўтказмайдиган бўёқлар ёки пасталар билан қопланади.