ГИППОКРАТ ОЙЧАЛАРИ (ўроқчалари) — тўғри бурчакли учбурчак катетлари ва гипотенузасини диаметр сифатида қабул қилиб чизилган учта ярим айлана билан чегараланган фигуралар. Шу сингари ўроқсимон шаклларни Гиппократ текширган.