ГИПОХЛОРИТЛАР

ГИПОХЛОРИТЛАР — гипохлорит кислота НС1О нинг тузлари. Булар орасида кальций гипохлорит (СаС1О)2 муҳим аҳамиятга эга. Тўқимачилик, целлюлоза ва б. саноат тармоқларида оқартувчи моддалар сифатида қўлланилади, барқарор заҳарли моддаларни йўқотиш, кир ўралар ва ташландикларни дезинфекция қилиш ва б. мақсадларда ишлатилади.