ГИПОФУНКЦИЯ

ГИПОФУНКЦИЯ (гипо… ва функция) — организм тўқималари, аъзолари ва физиологик системалар фаолиятининг сусайиши; шу аъзолар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келади (мас, гипофиз гормонининг кам ажралиши паканаликка сабаб бўлади).