ГИПОТОНИК ЭРИТМАЛАР

ГИПОТОНИК ЭРИТМАЛАР — биолда осмотик босими ўсимлик ва ҳайвонлар тўқималари ҳужайраларидагига нисбатан паст бўлган ҳар хил эритмалар. Г. э. да ҳужайралар сувни сўриб олиб, ҳажми ошади ва осмотик фаол органик ва минерал моддаларнинг бир қисмини йўқотади. Одам ва ҳайвонлар қонидаги эритроцитлар Г. э. да жуда шишиб кетиши туфайли ҳужайра қобиғи ёрилиб, емирилади. Бу ҳодиса гемолиз дейилади. Яна қ. Гипертоник эритмалар ва Изотоник эритмалар.