ГИПОТАЛАМУС

ГИПОТАЛАМУС (гипо… ва юн. thalamos — хона,) гипоталамик соҳа — миядаги кўрув бўртиғининг остки қисми; унда вегетатив нерв системасининг марказлари жойлашган; гипофиз билан узвий боғланган. Гипоталамусда нерв ҳужайраларининг 30 жуфтдан ортиқ тўпламлари — ядролари бор. Шу нерв хужайралари вазопрессин ва окситоцин деган ҳамда гипофиздан чиқадиган нейрогормонларни, шунингдек, гипофиз таъсирида гормонларнинг ажралишини кучайтирувчи ёки сусайтирувчи рилизинг-омилларни ҳосил қилади. Улар гипофизга таъсир кўрсатади ва уни турли хил мураккаб гормонлар ажратишга мажбур этади. Гипоталамус-ранинг салгина ўзгаришини, организмдаги қанд, туз, сув, гормонлар ва б. моддалар миқдорининг андак бўлсада, ўзгаришини сезадиган рецепторлар билан таъминланган. Гипоталамус моддалар алмашинувини, юрак-томир, овқат ҳазм қилиш, ажратиш системалари ва ички секреция безлари фаолиятини, уйқу, сергаклик, х. аяжонланиш механизмларини бошқаради. Нерв ва эндокрин системалар ўртасида алоқа боғлайди.