ГИПОСТИЛЬ (юн. hypostylos — устунлар ёрдамида кўтарилган) — усти ёпиқ ҳашаматли хона (ибодатхона ёки сарой зали) шифтининг колонналар қатори устига таянтириб жойлаштирилиши. Гипостиль ёки Гипостиль ли заллар Қад. Шарқ меъморлигида (Миср, Эрон) кенг қўлланилган. Карнакаат Амон ибодатхонаси (мил. ав. 13-а. охири) Гипостиль залининг эни 103 м, ичкариси 52 м, майдони 5000 м2 га яқин бўлган. Томи 16 қаторли ҳар бир қатори 10 та колоннадага таянган. Марказий нефида 6 қаторли, (қар бирида 2 тадан) колонналар бўлган. Марказий колонналар бал. 20,4 м, диаметри 3,4 м. Капители очилган папирус гулига ўхшаш. Ён томонидаги колонналар бал. 16 м, ғунчасимон капители тош блокларни беркитиб турибди. Ҳар бир колоннага муқаддас Амон худосини улуғловчи тасвирлар ишланган. Майдони кенгдек, шифти эса гўё ҳавода парвоз қилаётгандек туюлади.