ГИПОСПАДИЯ (юн. hypospao — пастга тортаман) — туғма норасолик. Сийдик чиқариш канали остининг ёриқ бўлиши, шу соҳанинг қуйи Фемида ҳомила шаклланаётган даврда бузилиш рўй бериши, сийдик чикариш канали (уретра)нинг такомиллашмай қолиши. Бунда уретранинг ташқи тешиги олат бошига эмас, балки олат тагига, ёрғоққа ёки оралиққа очилган бўлади, сийдик ана шу тешикдан чиқади. Бу тешикдан то олат боши оралиғигача бўлган хорда тортмоқлари олатни вергулсимон ёки ўроқсимон шаклда тутиб туради ва бу ҳолат бола ўсган сайин кучаяверади. Гипоспадия боланинг 6 ойлик пайтидан бошлаб жарроҳлик йўли билан бартараф этилади. Акс ҳолда бола (жиможинсий алоқа)га яроқсиз бўлиб қолади, бепуштликка олиб келади. Операция қанча барвақт қилинса, шунча яхши.