ГИПОПЛАЗИЯ

ГИПОПЛАЗИЯ (гипо… ва юн. plasis — шаклланиш, хрсил бўлиш) , гипонезия — эмбрионал ривожланиш бузилгани сабабли тўқима, аъзо, гавданинг бир қисми ва бутун организмнинг ўсмай қолиши, чала етилиши. Турли аъзолардаги Гипоплазиянинг ахамияти ҳар хил. Жуфт аъзолардан бири (мас, буйрак) нормал ривожланган ҳолда иккинчисининг ўсмай қрлиши унчалик сезилмайди, чунки нормал ривожланган буйрак гипертрофияланади. Бошқа аъзолар, мас, бош миянинг ўсмай қолиши (микроцефалия) бутун организмга ёмон таъсир этиб, уни кўпинча эрта ҳалок қилади. Ташқи ва ички муҳитнинг турли омиллари (онанинг турли касалликлари, нур энергияси таъсири, шикастланиш, нотўғри овқатланиш), шунингдек, онадан болага ўтадиган юқумли касалликлар (қизилча, токсоплазмоз, цитомегалия, полиомиелит) Г. га сабаб бўлиши мумкин.