ГИПОКАПНИЯ

ГИПОКАПНИЯ (гипо… ва юн. kapnos — тутун) — қонда карбонат ангидрид (СО2)нинг камайиши. Соф кислороддан ёки СО2 камайган ҳаводан ҳамда атмосфера босими паст шароитда нафас олганда, ҳаллослаганда, шунингдек, сунъий нафас олдирилганда кузатилади. Қонда кислород етишмаслиги каротид синус хеморецепторларини таъсирлаб, нафас олишни тезлатади, натижада СО2 альвеоляр ҳаводан ва қондан чиқиб кетади.