ГИПЕРОНЛАР (гипер…) — массаси нейтрон массасидан катта бўлган беқарор оғир барионлар. Г. яшаш вақти 10 10 с, яъни ядро вакти (10~23 с) дан анча катта. Лямбда (Л°), сигма (Z+, IP, Z»). кси (3-, H°) ва омега (Q.) Г. и мавжуд. Гиперонларнинг юқори қисмидаги ишоранинг мутлақ қиймати электрон зарядига тенг электр зарядининг ишорасини кўрсатади. Барча Гиперонлар спини 1/2 га тенг, факат О. ники 3/2. Г. кучсиз ўзаро таъсир натижасида нуклонларга ва енгил зарралар: я-мезонлар, электронлар, нейтринога парчаланади ва узоқ яшайди. Улар Вильсон камерасида из қолдиради. Гиперонлар бир неча ГэВ энергияли протон тезлаткичларда олинади. Л0-, Z», Е – ёки Q – зарралар ҳар доим пион ёки нуклон билан бирга пайдо бўлади, шунинг учун Гиперонлар ажибзарралар дейилади. Гиперонларнинг ажиблиги яна шундаки, кутилганга нисбатан 1014 марта секин парчаланади. Л° – зарра (гиперон) протон ва пиондан 37 МэВ оғир, у нейтрал, Z – зарра (гиперон) Л° – заррадан 78 МэВ оғир, л~ гиперон Л° – заррадан 205 МэВ оғир. Ҳар бир Гиперонларнинг антизарраси — антигиперон мавжуд. Улар Гиперонлардан электр ва барион зарядларининг ишораси билан фаркланади.