ГИПЕРИОН (юнон мифологиясидаги паҳлавон Гиперион номидан) — Сатурннинг еттинчи (VII) табиий йўлдоши. Америка астрономи Ф. Бонд 1848 й. да кашф этган. Диаметри 350 км; оддий кўзга кўринмайди (уни фақат кучли телескоплар ёрдамида олинган фотосуратларда кўриш мумкин). Сатурндан узоклиги 1,48 млн. км, сидерик айланиш даври 2 сутка 6 соат 39 мин.