ГИПЕРБОЛИК СПИРАЛЬ — М нуқтадан О айланиш марказигача бўлган масофа айланиш бурчагига тескари пропорционал (мутаносиб) бўлган ҳолда М нуқта айланувчи ОА нур бўйича ҳаракат қилганда М нуқта чизадиган текис эгри чизиқ. Г. с асимптотаси х қутб ўқига параллел. Агар р билан ф орасидаги муносабатни Декарт координаталарида у=а:х шаклида ёзсак, у ҳолда бу тескари мутаносиблик муносабатнинг графиги гипербола бўлади (Г. с. нинг номи ана шундан).