ГИНЕКОКРАТИЯ (юн. qune — аёл ва kratos — ҳокимият) — аёллар ҳокимияти. Жамият тараққиётининг хўжаликда, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда аёллар ҳукмронлигидан иборат босқичи. Фанда кўпинча матриархат термини ишлатилади.