ГИЛЬБЕРТ МУАММОЛАРИ

ГИЛЬБЕРТ МУАММОЛАРИ — немис математиги Д. Гильберт уртага ташлаган 23 муаммо. Улар мат. нинг турли соҳалари (сонлар назарияси, тўпламлар назарияси, функциялар назарияси, топология ва б.)га доир.

Гильберт муаммоларининг баъзилари: 1. Қуввати саноқли тўплам қувватидан катта, лекин континуум қувватидан кичик тўплам мавжудми? 2. Арифметика аксиомалари системасининг зиддиятсиз эканлигини чекли сондаги дедуктив фикр юритиш, яъни умумий қоидалардан мантиқан хусусий қоидалар чиқариш йўли билан исбот қилиш мумкинми? 3. Иккита тенгдош тетраэдр тенг бўлаклардан тузилган бўла оладими? 4. а — алгебраик сон ва р — алгебраик иррационал сон бўлганда ар кўринишидаги сон трансцендент (алгебраик бўлмаган) сон бўла оладими?