АКБАРОВА Муножатхон Абдураззоқовна (1941.22.4, Бекобод тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). Андижон пед. интининг тарих ф-тини тугатган (1967). 1960—72 й. ларда Хўжаобод туманидаги 14-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари, 1972 й. дан 18-мактаб директори. Акбарова раҳбарлик қилаётган жамоа «Йил мактаби — 94» республика кўрик танловида фаол иштирок этди. Унинг ташаббуси билан мактаб музейи ташкил этилди, мактабнинг моддий техника базаси бойитилди.